Шавкат Мирзиёев Нукусда туман раҳбарлари билан мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев 3 июль куни Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида бўлиб турибди.

Таъкидланишича, тонгда видеоселектор йиғилиши ўтказилиб, барча туманлар билан мулоқот қилинган. Туман ҳокимлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан ахборот берди.

Давлат раҳбарининг кечаги мурожаатидан кейин вазият барқарорлашган, ҳаёт ўз маромига қайтмоқда.

2 июль куни Президентнинг фармонига мувофиқ, Қорақалпоғистон ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этилган эди. Йиғилишда Қорақалпоғистон ҳудудининг коменданти ушбу ҳолат бўйича ахборот бериб, вазият тўлиқ назоратга олинганини таъкидлади.

Янгиликлар