Бухорода вояга етмаган ўсмирларнинг тўйини ўтказган ота-оналар жавобгарликка тортилди

Бухоро вилоятида вояга етмаган ўсмирларнинг никоҳ тўйини ўтказган ота-оналар жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жорий йилнинг 29 июнь куни Бухоро вилоятининг Фатҳобод тўй ҳонасида, вояга етмаган ўсмирларнинг никоҳ тўйи бўлиб ўтган эди. Тўй Шифоркон туманидан 2008 йилда туғилган ўғил ва Қоракўл вилоятида 2007 йилда туғилган қиз ўртасида ўтказилган.

Болалар ҳуқуқлари бўйича вакили Сураё Раҳмонованинг маълум қилишича, ички ишлар бўлими томонидан вазият назоратга олиниб, Қоракўл тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи текшириш ишларини олиб борган.

Шундай қилиб, 2 июль куни ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари судга вояга этмаганларнинг ота-оналарини 47-модданинг 3-қисми (Никоҳ ёшига этиш ёки никоҳ тузиш тартиби тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) бўйича маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича ҳужжатларни юборган.

Болалар омбудсманининг эслатишича, Оила кодексининг 15-моддасига кўра, эркаклар ва аёллар учун никоҳ ёши 18 ёш этиб белгиланган. Ушбу қонун талабини бузиш боланинг таълим олиш, соғлиғини сақлаш ва баркамол жисмоний, ақлий ва ахлоқий ривожланишига бўлган ҳуқуқларига мутлақо зиддир.

Янгиликлар