Россияда армияга боришдан бош тортган 12 киши фуқароликдан маҳрум қилинди

Россияда 2023 йилдан бери 12 киши ҳарбий рўйхатда турмагани ва урушга боришдан бос тортгани учун фуқароликдан маҳрум этилди. Бу ҳақида DW хабар бермоқда.

Фуқароликдан маҳрум этилгандан сўнг, барча эркакларга Россияни тарк этиш мажбурияти юкланган. 12 та ҳолатдан 10 таси сўнгги икки ой ичида содир бўлган.

Ёзда Давлат думаси ҳарбий рўйхатга турмаган шахсларни фуқароликдан маҳрум этиш ҳуқуқини берувчи қонун лойиҳасини қабул қилганди.

Янги қонуннинг асосий мақсадларидан бири «янги сафарбарликдан қочиб, собиқ муҳожирларни мажбуран урушга жўнатишдир», дейилади хабарда.

Жаҳон