Ўзбекистондаги овқатланиш корхоналарида 75% таомнома давлат тилида эмаслиги аниқланди

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси 700 га яқин овқатланиш корхоналарида танланма асосида ўрганиш ишлари олиб борди. Натижада 75% таомномалар давлат тилида эмаслиги маълум бўлди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида истеъмолчилардан умумий овқатланиш корхоналарида (ресторан кафе, ошхона ва буфет) кўрсатилаётган хизматларда санитария-гигиена талаблари бузилаётганлиги, нархларни ошириб қўллаш ҳамда таомномаларнинг давлат тилида тақдим этилмаётгани юзасидан 250 га яқин мурожаатлар келиб тушган.

Қўмита ўрганиш ишлари натижасида:

• 524 тасида — (75%) таомнома давлат тилида эмас;
• 480 тасида — (69%) иш режими кўрсатилмаган;
• 449 тасида — (65%) нархномалар мавжуд эмас;
• 429 тасида — (62%) автотураргоҳлар мавжуд эмас;
• 519 тасида — (74,6% фавқулодда вазиятлари учун чиқиш йўлаклари мавжуд эмаслиги аниқланган.

Аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан 500 дан ортиқ умумий овқатланиш субъектлари устидан ваколатли органларга маълумотлар киритилган.

Ўзбекистон