Бухорода коронавирус беморларини қабул қилиш ва «Тақсимлаш маркази» ташкил этилди

Бухоро шаҳридаги «Ёшлик» спорт мажмуасида коронавирус касаллигига гумон қилинганларга аниқ ташхис қўйиш ва зарур биринчи ёрдамни кўрсатишга хизмат қилувчи «Тақсимлаш маркази» иш бошлади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълумотларга кўра, марказда айни пайтда 35 нафар тиббиёт мутахассиси фаолият юритмоқда. Бу ерга «103» рақамига қилинган мурожаатга кўра Бухоро шаҳрининг турли ҳудудларидан COVID-19 га гумонланган фуқаролар олиб келинади.

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Олиб келинган беморлар тўлиқ таҳлилдан ўтказилганидан сўнг касаллик даражаси ва саломатлигининг ҳолатига кўра шифохоналарга йўналтирилади. Хасталик енгил кечаётган беморлар эса уйида ўз-ўзини изоляция қилган ҳолда даволанишга юборилади. Уларнинг саломатлиги ҳудудий тиббиёт масканлари мутахассислари томонидан назоратга олинади.

Аввалроқ «Узэкспомарказ» кўргазма мажмуасида коронавирус беморларига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун дистрибюторлик марказ фаолият кўрсатиши, марказга бир ҳафта ичида қанча бемор олиб келингани маълум қилинган эди.

Янгиликлар