Фарғонада 9 нафар коронавирусга чалинган бемор соғайди

Фарғона вилоятида 2 август куни 9 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Вилоятда айни пайтга қадар 269 киши коронавирус инфекциясини юқтириб олган, 255 нафар бемор соғайган, 1 киши касалликдан вафот этган. Ҳозирда 14 нафар беморга шифокорлар томонидан стандартлар асосида даво чоралари кўрилмоқда.

Aввалроқ Фарғонада июль ойида тана ҳарорати кўтарилган 5 минг нафар беморнинг 80 фоизи 14 ёшгача бўлган болалар экани маълум қилингани ҳақда хабар берилганди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 2 август соат 23:30 ҳолатига кўра коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 25 553 нафарни ташкил этган. Aйни пайтга қадар 16 507 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (64 фоиз) соғайган. Ҳозирда 8893 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Янгиликлар