Фарғонада яна 9 киши коронавирусга чалинди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3 август соат 10:00 ҳолатига кўра, 25 828 (+275) нафарни ташкил этмоқда.

Шулардан 9 нафари Фарғона вилоятида қайд этилди. Вилоятда жами касалллик ҳолатлари сони 278 тага етди. Соғайганлар 255 нафар, ўлим ҳолати битта.

Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. Айни пайтда мамлакатда 16 507 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (64 фоиз) соғайган.

Ҳозирда 9 166 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 564 нафари оғир, 215 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Аввалроқ Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган икки нафар бемор нафас ва полиорган етишмовчилигидан вафот этгани хақида хабар берилганди.

Янгиликлар