Косонсойда сейф ўғирлаган шахс қўлга олинди

Наманган вилояти Косонсой туманида яшовчи фуқаронинг ишхонасидан темир сейф ўғирлаб кетган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Маълумотларга кўра, 23 июль куни соат 18:00 дан 21:00 гача бўлган вақт оралиғида фуқарониниг ишхонасидаги темир сейфни номаълум шахс ўғирлаб кетган. Сейфда 7 700 000 сўм ва 1300 AҚШ доллари миқдорида пул бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан 1 август куни олиб борилган тезкор қидирув натижасида жиноятни содир этган шахс аниқланди ва далилий ашёлар билан қўлга олинди.

Аввалроқ Aндижонда безорилик қилиб, фуқаронинг «Samsung A10» телефонини олиб қўйган уч нафар ўсмир қўлга олингани, Тошкентда 16 ёшли боланинг 6,5 миллион сўмлик буюмларни талон-торож қилган ҳайдовчи ва Самарқандда юк машинасидаги 5 340 доллар ва 3 600 000 сўм пулларни ўғирлаган 25 ёшли қиз ушлангани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар