Наманганда таъмирлашга олиб келинган «Nexia»ни сотиб юборган устахона ишчиси қўлга олинди

Наманган вилояти Чуст туманида таъмирлашга олиб келинган «Nexia»ни сотиб юборган устахона ишчиси қўлга олинди. Бу ҳақда Наманган вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, мазкур туманда яшовчи фуқаро 20 июль куни Ички ишлар вазирлигининг ишонч телефонига мурожат қилиб, унда 13 июль куни «Nexia» русумли автомашинасини устахонага кўрсатиш учун берганлигини, бироқ устахона ишчиси автомашинани Чортоқ туманида яшовчи фуқарога сотиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Ҳозирда ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Наманганда қўшнисининг уйини ўмарган шахс қўлга олинган эди.

Шунингдек, Косонсойда «Cobalt» ҳайдовчиси 11 ёшли болани уриб юборгани хабар қилинганди.

Янгиликлар