Ўзбекистонда бир кечада коронавирус беморлари яна 275 кишига кўпайди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3 август соат 10:00 ҳолатига кўра 275 кишига кўпайиб, 25 828 нафарни ташкил этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 122 нафари Тошкент вилояти;
  • 56 нафари Тошкент шаҳрида;
  • 26 нафари Самарқанд вилоятида;
  • 16 нафари Қашқадарё вилоятида;
  • 13 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
  • 12 нафари Сурхондарё вилоятида;
  • 11 нафари Хоразм вилоятида;
  • 10 нафари Сирдарё вилоятида ҳамда 9 нафари Фарғона вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Қайд этилишича, айни пайтда 16 507 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган. 9 166 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 564 нафари оғир, 215 нафари эса ўта оғир аҳволдалиги маълум қилинган.

Аввалроқ Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган икки нафар бемор нафас ва полиорган етишмовчилигидан вафот этгани хақида хабар берилганди.