Самарқандда бир кечада 26 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3 август соат 10:00 ҳолатига кўра, 25 828 (+275) нафарни ташкил этмоқда.

Шулардан 26 нафари Самарқанд вилоятида қайд этилди. Вилоятда жами касалллик ҳолатлари сони 1067 тага етди. Соғайганлар 902 нафар, ўлим ҳолати учта.

Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда мамлакатда 16 507 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (64 фоиз) соғайган.

Ҳозирда 9 166 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 564 нафари оғир, 215 нафари эса ўта оғир аҳволда.