Самарқандда коронавирусга чалинган 103 нафар бемор соғайди

Самарқанд вилоятида 2 август куни 103 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Вилоятда айни пайтга қадар 1041 киши коронавирус инфекциясини юқтириб олган, 902 нафар бемор соғайган, 1 киши касалликдан вафот этган. Ҳозирда 139 нафар беморга шифокорлар томонидан стандартлар асосида даво чоралари кўрилмоқда.

Aввалроқ Самарқандда коронавирусга чалинганлар сони 1000 кишидан ошгани ҳақда хабар берилганди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 2 август соат 23:30 ҳолатига кўра коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 25 553 нафарни ташкил этган. Aйни пайтга қадар 16 507 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (64 фоиз) соғайган. Ҳозирда 8893 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Янгиликлар