Тошкентда банкдан 15 млрд сўм ўғирлаганлар ушланди

Тошкентдаги «Давр банк»дан 15 миллиард  сўм ўғирлаганлар ушланди.

Маълум қилинишича, 7 июль куни 1976 йилда туғилган С.Ш. ўзининг жиноий шериклари билан ўзаро тил бириктириб, пойтахтнинг «Давр банк» ХАТБ тизимига рухсатсиз кириш орқали 15 миллиард сўм миқдордаги пулларни ўзининг жиноий шериги 2000 йилда туғилган Н.Ш.нинг номига очилган пластик карталарга ўтказган. Сўнг Н.Ш. ушбу пулларнинг 11.453.244.343 сўм миқдорини ноқонуний ўзлаштирган. Ечиб олинган пуллар жиноий гуруҳ аъзолари ўртасида тақсимланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» банди (Жуда кўп миқдорда ўғрилик) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан олиб борилган тезкор тергов ҳаракатлари натижасида 11 нафар фуқаролар гумонланувчи сифатида жалб қилиниб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси танланган. Шунингдек, икки нафар гумонланувчилар 1986 йилда туғилган Умаров Санжар Равшанович ҳамда 1988 йилда туғилган Абдурахмонов Элдор Шухратовичларни ушлаш чоралари кўрилмоқда. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Янгиликлар