Ўзбекистон 6 ойда Туркиядан 197 тонна банан импорт қилди

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон Туркиядан қандай маҳсулотларни импорт қилгани ҳақида маълумот эълон қилди.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-июнь ойларида Туркиядан импорт қилинган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажми:

  • Товуқ гўшти – 3,6 минг тонна;
  • Мандарин – 3 минг тонна;
  • Маккажўхори – 2 минг тонна;
  • Какао ва шоколад – 1,2 минг тонна;
  • Олма – 993 тонна;
  • Қандолат маҳсулотлари – 709 тонна;
  • Маргарин маҳсулотлари – 591 тонна;
  • Сут маҳсулотлари – 350 тонна;
  • Банан – 197 тонна.

Қўмита матбуот хизматининг ёзишича, 6 ой давомида Ўзбекистонга 63,5 минг тонна банан импорт қилинган. Банан импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 34 минг тоннага ошган.

2022 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон энг кўп банан импорт қилган давлатлар:

  • Эквадор – 62,7 минг тонна;
  • Қозоғистон – 426 тонна;
  • Туркия – 197 тонна;
  • Ҳиндистон – 144 тонна.

Янгиликлар