Ўзбекистонликлар Мустақиллик байрамида кетма-кет 4 кун дам олади

«Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 31 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича республика комиссияси;

«Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастури тасдиқланган.

Шунингдек, байрам муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари, кекса авлод вакилларини қўллаб-қувватлаш, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»га киритилган ҳамда кўмакка муҳтож инсонларнинг ҳолидан хабар олиш, уларга беғараз ёрдам бериш билан боғлиқ хайрия тадбирларини амалга ошириш белгиланган.

Мустақиллик байрами муносабати билан ўзбекистонликлар 4 кун кетма-кет дам олади:

  • 2022 йил 1 сентябрь — пайшанба (ишланмайдиган байрам куни);
  • 2022 йил 2 сентябрь — жума (қўшимча ишланмайдиган кун — иш ҳафтаси туридан қатъи назар);
  • 2022 йил 3 сентябрь — шанба (қўшимча ишланмайдиган кун — олти кунлик иш ҳафтаси бўлган ходимлар учун);
  • 2022 йил 4 сентябрь — якшанба (тақвим бўйича дам олиш куни).

Янгиликлар