Aндижонда 6 киши коронавирусга чалинди, 7 нафар бемор соғайди

Aндижон вилоятида 3 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6 кишига ошиб, 1216 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Вилоятда айни пайтга қадар 7 нафар бемор соғайиб, жами тузалганлар сони 1194 кишига етган. Ҳозирда 20 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 3 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 42 688 нафарни ташкил этган. Aйни пайтга қадар коронавирус инфекциясига чалинган 40 081 нафар фуқаро соғайган. Ҳозирда 2274 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Янгиликлар