Самарқанд шаҳрида яна 5 та туннель қурилади

Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 29 мартдаги қарори асосида яна 5 та туннель қурилиши режалаштирилгани маълум қилинди.

Хабарда келтирилишича, ушбу туннеллар қурилиши Самарқанд шаҳрида ер ости автомобиль йўли қуришнинг 2-босқичида амалга оширилиши белгиланган.

Қайд этилишича, тунеллардан бири Мирзо Улуғбек ва Гагарин кўчалари кесишмасида барпо этилиши қайд этилган. Бундан ташқари, Ибн Сино ва Даҳбед кўчалари кесишмасида, Рудакий ва Гагарин кўчалари кесишмасида, Садриддин Aйний ҳамда Термиз кўчалари кесишмасида ҳам туннеллар қурилиши қайд этилган.

Шунингдек, М-37 автомагистрал автойўлининг 27 километри ва 4Р-46 автойўли кесишмасида ҳам транспорт воситалари қатнови йўлга қўйилади.

Эслатиб ўтамиз, аввлароқ Самарқандда лойиҳа қиймати 67,7 миллиард сўм бўлган узунлиги 534 метрга тенг туннел қурилиши ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик йўл қурилиши соҳасида Ўзбекистон—Германия қўшма корхонаси ташкил этилиши маълум қилинганди.

Сўнгра Самарқандда қурилаётган эни 42 метрли йўлга ҳозиргача қанча маблағ сарфлангани маълум бўлди.

Янгиликлар