Ургутнинг айрим ҳудудларида 10 кун давомида электр энергияси таъминотида узилиш бўлади

Самарқанд вилояти Ургут туманида 4 сентябрь куни айрим ҳудудларда электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилиш бўлади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 4 сентябрдан 13 сентябрь кунига қадар соат 06:00 дан 10:00 гача ҳамда 17:00 дан 22:00 гача Ургут тумани «Қўшёғоч», «Ватак», «Сўфи», «Узунқишлоқ», «Моғол», «Сарой», «Ишчан», «Равот», «Хўжа», «Дўстлик», «Чўбот» маҳаллаларида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилади.

Қайд этилишича, туманда электр энергияси таъминотида узилиш бўлишининг сабаби туман аҳолисини электр энергияси билан таъминлаш ва куз-қиш мавсумига тайёрлаш мақсадида «Учқаҳрамон» нимстанция трансформаторини таъмирга чиқарилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қўшработ туманининг баъзи ҳудудлари 18—21 август кунлари электр энергиясидан узилгани ҳамда Иштихонда 24 август куни электр энергиясида узилишлар бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Шунингдек, Пастдарғомда 5 та микро ГЭС қуриб битказилгани маълум қилинди.

Янгиликлар