Ургутлик иккинчи гуруҳ ногиронига уйининг томини ёпиш учун 60 дона шифер берилди (фото)

Самарқанд вилояти Ургут туманида яшайдиган иккинчи гуруҳ ногиронига уйининг томини ёпиш учун 60 дона шифер берилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: Ургут туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, 2 октябрь, жума куни Ургут туманининг тоғли ҳудудида жойлашган «Терсак» маҳалласида яшовчи фуқаро, иккинчи гуруҳ ногирони Саматов Маъмуржон яшаб турган уй-жойини таъмирлаш учун ёрдам беришни сўраб туман Молия бўлимига мурожаат қилган.

Фото: Ургут туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, туман ҳокимилиги Молия бўлими бошлиғи ҳамда ҳокимлик ахборот хизмати раҳбари биргаликда мазкур мурожаатни жойига борган ҳолда атрофлича ўрганган.

Фото: Ургут туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Сўнгра мурожаат муаллифининг уй-жойининг том қисмини ёпиш учун 60 дона шифер берилган.

Фото: Ургут туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Шунингдек, Саматов Маъмуржоннинг вояга етмаган 1 нафар фарзандига ёшга доир нафақа тайинланган.

Фото: Ургут туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Жиззахда 11-жаррохлик амалиётидан кейин аҳволи оғирлашган фуқарога кейинги операция ўтказилишида ёрдам берилиши ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Қамашида эҳтиёжманд аҳоли учун 1000 дан зиёд иссиқхона қурилиши ҳамда Асакада уйи ёнган фуқарога 55 та шифер ва 100 дона бройлер жўжаси берилиши маълум қилинди.

Янгиликлар