Тошкентда ҳокимлик собиқ мансабдорига жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида авто салондан «Malibu» олиб беришини айтиб 30 минг доллар олганлар қўлга олинди.

Қайд этилишича, туман ҳокимлиги уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш масалалари бўйича бўлим собиқ бошлиғи икки нафар жиноий шериги билан бир фуқарога автосалондан янги «Malibu» русумли автомашинани олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 30 минг долларни қўлга киритишган ва ўзларининг эҳтиёжларига сарфлаб юборишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. 1 нафари эса терговдан яширинганлиги сабабли, қидирув эълон қилингани маълум қилинган.