Андижон шаҳрида тўртта маҳалла аҳолисига жами 8 тонна арзонлаштирилган ун тарқатилди

Андижон вилояти Андижон шаҳрида 2 ноябрь, душанба куни 4 та маҳалла аҳолисига жами 8 тонна арзонлаштирилган ун тарқатилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 2 ноябрь куни Андижон шаҳар прокурори Қурбонали Асқаров 2-сектор ҳудудини кўздан кечирган.

Қайд этилишича, «Ишчилар» маҳалласида яшайдиган оилаларга 25 килограммдан жами 2 тонна ҳамда «Янги турмуш», «Машъал» ва «Тараққиёт» маҳаллаларидаги 240 та хонадонга ҳамда 25 килограммдан жами 6 тонна арзонлаштирилган ун тарқатилган.

Фото: Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Бундан ташқари, ҳоким «Соғлом авлод» маҳалла фуқаролар йиғинига бориб, куз-қиш мавсумига тайёргарлик, ободонлаштириш ишлари ҳамда аҳоли учун ташкил этилган қишлоқ хўжалиги ва балиқ мақсулотлари мавжудлигини ўрганган. Сўнгра «Тахтакўприк» маҳалласида яшайдиган жами 100 та оилaга 100 дона суюлтирилган газ баллони етказиб берилган.

Фото: Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Бундан аввал Андижон шаҳридаги учта маҳаллага жами 4 тонна арзонлаштирилган ун тарқатилгани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Тойлоқдаги маҳаллага 10,5 тонна арзонлаштирилган ун етказиб берилиши маълум қилинганди.