Бразилиялик футболчининг юраги ўйин пайтида тўхтаб қолди — видео

Футбол бўйича Португалия чемпионати 2-лигасининг 3 январь, якшанба куни «Алверка» ва «Униао Алмерим» клублари ўртасида бўлиб ўтган ўйинида футболчиларнинг бири юрак хуружига учради. Бу ҳақда «Abola» нашри хабар берди.

Кадр: YouTube

Қайд этилишича, ўйиннинг 27-дақиқасида «Алверка»нинг бразилиялик ярим ҳимоячиси Алекс Аполинарио кутилмаганда ерга йиқилиб тушган.

Ярим ҳимоячи Алверки Алекс Аполинарио
Фото: «sport.ua»

Шифокорлар унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатган ва тез орада касалхонага ётқизилган.

Учрашув шу нуқтада тугатилган. Аполинарио эса ҳушига келган. Аммо шифокорлар кейинги икки кун у учун ҳал қилувчи кун бўлишини айтган.

Аввалроқ Бразилиянинг Д сериясида иштирок этувчи «Фрибургенсе» жамоаси аъзоси бўлган Бернардо Рибейрода машғулот вақтида юрак хуружи қайд этилган ва у шифохонага кетиш йўлида жон берган.