Ўзбекистонда долларнинг расмий курси пасайди
Марказий банк 4 январь, душанба куни хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди.
Унга кўра, 1 AҚШ долларининг расмий курси 27,48 сўмга тушиб, 10 449,44 сўмни ташкил қилган. 1 евро курси 12 761 сўм 90 тийинга баҳоланиб, 24,13 сўмга тушган. Шунингдек, 1 рубль 140 сўм 45 тийин этиб белгиланган.
Маълумот учун, ушбу алмашув курслари 5 январь, сешанба кунидан кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, 28 декабрь куни Ўзбекистонда 1 AҚШ долларининг расмий курси 10 476,92 сўмни ташкил қилган.