Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Марказий банк 28 декабрь, душанба куни хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди.

Фото: «Tez News»

Унга кўра, 1 AҚШ долларининг расмий курси 3,15 сўмга ошиб, 10 476,92 сўмни ташкил қилган. 1 евро курси 12 786 сўм 03 тийинга баҳоланиб, 49,58 сўмга тушган. Шунингдек, 1 рубль 141 сўм 27 тийин этиб белгиланган.

Инфографика: Марказий банк матбуот хизмати

Маълумот учун, ушбу алмашув курслари 29 декабрь, сешанба кунидан кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, 21 декабрь куни Ўзбекистонда 1 AҚШ долларининг расмий курси 10 473,77 сўмни ташкил қилган.