Ўзбекистонда доллар, евро курси кўтарилди, рубль эса тушди

Марказий банк 21 декабрь, душанба куни хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди.

Фото: «Tez News»

Унга кўра, 1 AҚШ долларининг расмий курси 10,65 сўмга ошиб, 10 473,77 сўмни ташкил қилган. 1 евро курси 12 835 сўм 61 тийинга баҳоланиб, 163,73 сўмга ошган. Шунингдек, 1 рубль 142 сўм 82 тийин этиб белгиланган.

Инфографика: Марказий банк матбуот хизмати

Маълумот учун, ушбу алмашув курслари 22 декабрь, сешанба кунидан кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, 14 декабрь куни Ўзбекистонда 1 AҚШ долларининг расмий курси 10 463,12 сўмни ташкил қилган.