Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна кўтарилди
Марказий банк 14 декабрь, душанба куни хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди.
Унга кўра, 1 AҚШ долларининг расмий курси 20,05 сўмга ошиб, 10 463,12 сўмни ташкил қилган. 1 евро курси 12 671 сўм 88 тийинга баҳоланиб, 14,88 сўмга ошган. Шунингдек, 1 рубль 143 сўм 45 тийин этиб белгиланган.
Маълумот учун, ушбу алмашув курслари 15 декабрь, сешанба кунидан кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, 7 декабрь куни Ўзбекистонда 1 AҚШ долларининг расмий курси 10 443,07 сўмни ташкил қилган.