Қозоғистонда автобус қарама-қарши йўналишга чиқиб, 10 та машинани уриб кетди

Қозоғистоннинг Тараз шаҳрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди — автобус қарама-қарши йўналишга чиқиб, ўнта машинани уриб кетди.

Бахтсиз ҳодиса 4 январь куни соат 10:48 атрофида содир бўлган. Тўқнашув вақтида автобусда ўн нафар йўловчи бўлган. Улардан бири 56 ёшли аёл тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

Автобус ҳайдовчисига нисбатан дастлабки тергов ҳаракатлари бошланди.

Янгиликлар