Фарғонада таъмирланган сув ҳавзасининг атрофи ёшлар сайлгоҳига айлантирилади (фото)

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев Фарғона шаҳар марказидаги собиқ ёшлар сув ҳавзасини бориб кўрди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Фарғона вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълумотларга кўра, шаҳар марказида жойлашган узунлиги 280 метрлик ҳавзада сув спорти билан шуғулланиш мумкин.

Фото: Фарғона вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

«Бетон остида сув кетиб қоладиган ‘кўз’ борлиги учун бу ер мана 6 йилдирки тўлдирилмайди. Аниқроғи, сув билан тўлдиришнинг иложи йўқ», — дейди вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Муроджон Дадабоев.

Фото: Фарғона вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

«Мазкур сув ҳавзасини тўлиқ таъмирлаймиз. Яъни ҳавза ён девор ва остки қисмини ойна суюқлиги аралашган махсус бетон билан қоплаймиз. Шунда эшкак эшиш, каноэ каби сув спорти турлари билан шуғулланадиган жойга айланади. Атроф ҳудуд эса ёшларнинг сайлгоҳи бўлиб қолади», — деди вилоят ҳокими.

Фото: Фарғона вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Шунингдек, сув ҳавзаси ёнидаги икки қаватли бино ва унинг девор билан ўралган ҳудудидаги 2 та бассейн сув спорти мактаби таркибига берилиши маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Фарғонада 3 августдан хусусий боғчалар, буюм бозорлари ҳамда сартарошхона фаолиятига рухсат берилди.

Янгиликлар