Мирзо Улуғбек туманидаги жанжал юзасидан расмий маълумот берилди

Мирзо Улуғбек туманида бир нечта шахсларнинг ўзаро жанжали акс этган видеотасвир 2 август куни ижтимоий тармоқларда тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси маълумот берди.

Скрин: Видео

«Дархон» маҳалласида истиқомат қилувчи 35 ёшли А.М. 2020 йилнинг 1 август куни Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилиб, унга, синглиси ва укасига тан жароҳати етказган шахсларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Хабарда айтилишича, можаронинг бошланишига 39 ёшли Ф.А. томонидан кўчада ўйнаётган болаларга, шу жумладан, аризачининг 12 ёшли қизига шовқин қилмаслик юзасидан берилган танбеҳи сабаб бўлган. Шундан сўнг қизнинг катта ёшдаги қариндошлари ва Ф.А.нинг қариндошлари ўртасида ўзаро жанжал бошланиб, воқеа тан жароҳати етказиш билан якунланган.


Ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ 2-сонли ички ишлар бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жанжалнинг ҳар бир иштирокчиси қилмишига ҳуқуқий баҳо берилади, дейилади хабарда.

Аввалроқ Aндижонда синфдошлар билан «ўтиришда» маст бўлган фуқаро танишини тепиб ўлдириб қўйгани ҳақида хабар берилганди.

Шунингдек, Тошкент шаҳар ИИББ Чилонзорда 10 дан ортиқ ёшлар қатнашган жанжал юзасидан изоҳ берганди.

Янгиликлар