Наманганда 18 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси қайд этилди

Ўзбекистонда 3 август соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 235 нафарга кўпайиб, 26 301 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Шундан 18 нафари Наманган вилоятида қайд этилди. Шунингдек, вилоятда 19 нафар коронавирус бемори соғайди.

Бундан ташқари янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 179 таси Тошкент шаҳрида;
  • 27 таси Самарқанд вилоятида;
  • 11 таси Фарғона вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 235 нафарга кўпайиб, 26 301 нафарни ташкил этмоқда.

Мамлакатда 17 262 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (65 фоиз) соғайган. 8880 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Янгиликлар