Наманганда коронавирусдан тузалганлар сони 648 кишига етди

Наманган вилоятидаги шифохоналарда 4 август куни яна 19 нафар бемор коронавирус инфексиясидан тузалди. Бу ҳақида Telegram’даги «Namkoronavirusinfo» каналида маълум қилинди.

Қайд этилишича, уларнинг энг кичиги 11, энг каттаси эса 54 тўрт ёшда. Соғайганларнинг 11 нафари эркак, 8 нафари эса аёл.

Коронавирус инфекциясидан халос бўлганларнинг 10 нафари Чортоқ туманидан, 3 нафари Норин туманидан, 2 нафари Уйчи туманидан. Наманган шаҳри, Тўрақўрғон ва Янгиқўрғон туманларидан бир нафардан бемор соғайган. Маълумот учун, Наманган вилоятида ҳозирга қадар касалликни юқтириб олганларнинг 648 нафари бутунлай тузалган.

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4 август соат 17:00 ҳолатига кўра, 254 нафарга кўпайиб, 26 804 нафарни ташкил этмоқда.

Янгиликлар