Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 26 800 нафарга етди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4 август соат 17:00 ҳолатига кўра, 254 нафарга кўпайиб, 26 804 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 218 нафари Тошкент шаҳрида;
  • 31 нафари Самарқанд вилоятида;
  • 3 нафари Тошкент вилоятида;
  • 2 нафари Андижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтга қадар Тошкент вилоятида 181 нафар, Тошкент шаҳрида 174 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 88 нафар, Самарқанд вилоятида 87 нафар, Сурхондарё вилоятида 20 нафар, Қашқадарё вилоятида 18 нафар, Андижон вилоятида 6 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 2 нафар — жами 576 нафар бемор тузалди.

Ўзбекистонда 17 838 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (66 фоиз) соғайган. Мамлакатда 8803 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Янгиликлар