Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 26 300 нафардан ошди

Ўзбекистонда 3 август соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 235 нафарга кўпайиб, 26 301 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланганларнинг

  • 179 нафари Тошкент шаҳрида;
  • 27 нафари Самарқанд вилоятида;
  • 18 нафари Наманган вилоятида;
  • 11 нафари Фарғона вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида 531 нафар, Тошкент вилоятида 114 нафар, Самарқанд вилоятида 26 нафар, Андижон вилоятида 22 нафар, Сурхондарё вилоятида 20 нафар, Наманган вилоятида 19 нафар, Навоий вилоятида 14 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 9 нафар, жами 755 нафар бемор тузалди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 17 262 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (65 фоиз) соғайган. Ҳозирда мамлакатда 8 880 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Аввалроқ Навоийда 44 ёшли ва Қашқадарёда 70 ёшли эркак коронавирус асоратидан вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар