Самарқандда 27 нафар фуқарода коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда 3 август соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 235 нафарга кўпайиб, 26 301 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Шундан 27 нафари Самарқанд вилоятида қайд этилди. Шунингдек, вилоятда 26 нафар бемор тузалди.

Бундан ташқари янги касалланган беморларнинг

  • 179 нафари Тошкент шаҳрида;
  • 18 нафари Наманган вилоятида;
  • 11 нафари Фарғона вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 235 нафарга кўпайиб, 26 301 нафарни ташкил этмоқда.

Мамлакатда 17 262 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (65 фоиз) соғайган. 8880 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Янгиликлар