Самарқандда 5 август куни қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди

«Ўзгидромет» 5 август, чоршанба куни Самарқанд вилоятида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Фото: «ХS Online»

Маълум қилинишича, шу куни Самарқандда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.

Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.

Янгиликлар