Улуғнорда бўлиб ўтган сайёр қабулда ишсиз фуқаролар иш билан таъминланди (фото)

Андижон вилояти Улуғнор туманида бўлиб ўтган сайёр қабулда ишсиз фуқаролар иш билан таъминланди. Бу ҳақида туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Улуғнор туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, ахоли учун долзарб бўлган муаммоларни ҳал этиш юзасидан 4 сентябрь куни туман ҳокими Дониёр Махсудов, 1-сектор раҳбари ҳамда мутассади ташкилотлар раҳбарлари иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди.

Фото: Улуғнор туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Қабулда фуқаролар, асосан, ишга жойлашиш, уй-жой, ер олиш масалаларида мурожаат қилган. Ишга жойлашиш истагида бўлган фуқаролар шу жойнинг ўзида ўзларига маъқул келган бўш иш ўринларига ишга жойлаштирилган.

Фото: Улуғнор туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Шунингдек, қолган масалалар ҳам ижобий хал этилган. Айрим муддат талаб этадиган масалалар тегишли тартибда рўйхатга олиниб масъул ташкилотларга ижро учун йўналтирилган.

Эслатиб ўтамиз, Балиқчида 450 кишини иш билан таъминлайдиган ип-калава корхонаси очилган.

Аввалроқ Пахтачида сўнгги 8 ойда 156 та янги тадбиркорлик субъекти очилгани, Шавкат Мирзиёев Яшнободдаги 1500 та иш ўрнига эга маиший совутгичлар ишлаб чиқариш заводини очиб бергани хабар қилинган эди.

Янгиликлар