Aндижон ҳокими «Токио—2020» Олимпия ўйинлари юзасидан вилоят федерация раҳбарлари билан учрашув ўтказди

Aндижон вилояти ҳокими Шуҳрат Aбдураҳмонов вилоятдаги спорт федерациялари раҳбарлари иштирокида «Токио—2020» Олимпия ўйинлари олдидан учрашув ўтказди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Aндижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, учрашув давомида муассасаларларда «Токио—2020» Олимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритган спортчилар учун яратилган шарт-шароитлар юзасидан сўз юритилган.

Фото: Aндижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

«Спортчилар юқори натижаларни қайд этишларида, юртимиз шаънини ҳимоя қилиш ва давлатимиз байроғини юксакларга кўтаришда уларга яратилаётган шарт-шароитлар замин бўлади», — деди Шуҳрат Aбдураҳмонов.

Олимпия спорт турлари бўйича Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпия ва Паралимпия ўйинларига 26 нафар андижонлик спортчи тайёргарланаётгани қайд этилган. Ушбу спортчилардан 5 нафари Олимпия ва Паралимпия ўйинларига йўлланмаларни қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон 2025 йилда ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларига мезбонлик қилиши ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Олимпия захиралари мактаб-интернатлари негизида олимпия захиралари коллежлари ташкил этилиши маълум қилинди.

Янгиликлар