Бухорода коронавирусга чалинган 7 нафар бемор соғайди

Бухоро вилоятида 3 сентябрь 23:30 ҳолатига кўра, 7 нафар коронавирусга чалинган бемор тузалди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Маълум қилинишича, вилоятда айни пайтга қадар 1061 кишида коронавирус аниқланган. Беморларнинг 1013 нафари касалликдан соғайган, 8 киши вафот этган.

Маълумот учун, мамлакатда жами 40 176 нафар коронавирусга чалинган фуқаро соғайган. Шунингдек, соғайиш кўрсаткичи 93 фоиз эканлиги қайд этилган.

Ҳозирда мамлакатда 2287 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Янгиликлар