«Ўзгидромет» Фарғонада 5 сентябрь куни қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди

Республика Гидрометеорология хизмати маркази 5 сентябрь, шанба куни Фарғона вилоятида кутилаётган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Фото: Фарғона Политехника институти матбуот хизмати

Унга кўра, вилоятда ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15—20 метр/секундгача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 15—20 даража илиқ, кундузи 30—35 даража иссиқ бўлади.

Шунингдек, республика тоғолди ва тоғ ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15—20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 11—16 даража илиқ, кундузи 18—23 даража илиқ бўлади.

Янгиликлар