Поп тумани ҳокимига қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосар тайинланди

Қўчқоров Акрамжон Икромович Наманган вилояти Поп тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Поп туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Қўчқоров Акрамжон 1999 — 2002 йил Семурғ фермер хўжалиги бош ҳисобчиси, 2002 — 2010 йил Семурғ фермер хўжалиги раҳбари, 2010 — 2011 йил Уйчи тумани Статистика бўлими бошлиғининг ўринбосари, 2011 — 2013 йил Уйчи тумани О.Келдиев номли муқобил машина трактор парки раҳбари, 2013 — 2014 йил Наманган вилояти ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси бош мутахассиси лавозимлврида фаолият юритган.

Шунингдек, 2014 — 2014 йил Наманган вилояти «Ермулккадастри хизмати давлат унитар корхонаси мониторинг бўлими ер тузувчи мутахассиси, 2014 — 2015 йил Наманган вилояти ҳокимлигининг қишлоқ ва сув ҳўжалиги масалалари котибияти референти, 2015 — 2016 йил Наманган вилояти ҳокимлигининг қишлоқ ва сув ҳўжалиги масалалари котибияти бош мутахассиси, 2016 — 2017 йил Наманган вилояти Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси бошлиғи, 2017 — 2017 йил Наманган вилояти ҳокимлигининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари котибияти мудири лавозимида ишлаган.

Бундан ташқари, 2017 — 2017 йил Тўрақўрғон тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи, 2017 — 2017 йил Поп тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи, 2017 — 2018 йил Поп тумани ҳокимининг ўринбосари, Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи, 2018 — 2019 йил Поп тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, 2019 — 2019 йил Поп туманидаги «Поп Дон Агро» фермер хўжалиги иш бошқарувчиси, 2019 йил — Наманган вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармасининг боғдорчилик ва иссиқхоначилик агентлигининг бош мутахассиси вазифаларида иш фаолиятини юритиб келган.

Аввалроқ Поп тумани маданият бошқармаси бошлиғига янги ўринбосар тайинлангани ҳақида хабар берилган. Шунингдек, Наманган вилоятига янги ҳоким тайинлангани ҳақида хабар қилинган.

Янгиликлар