Поп тумани маданият бошқармаси бошлиғига янги ўринбосар тайинланди

Музаффархўжа Саидолимхўжаевич Сайдалиев маданият вазири Озодбек Назарбековнинг 2020 йил 18 cентябрдаги буйруғи билан вилоят маданият бошқармаси бошлиғи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Поп туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, Музаффархўжа Сайдалиев 1980 йил 23 октябрда Янгиқўрғон туманида туғилган. Маълумоти олий. 2003 йил Манон Уйғур номидаги Тошкент давлат санъат институтини тамомлаган. Мутахассислиги санъатшунос-журналист.

Меҳнат фаолиятини 2001 йилда Наманган вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг «Диёнат» газетаси таҳририятида бошлаган. Меҳнат фаолияти давомида «Диёнат» газетаси мухбири, Наманган санъат коллежи ўқитувчиси, вилоят телерадиокомпаниясида масъул вазифаларда, вилоят илмий-услубият маркази директори лавозимида фаолият юритган.

Ҳозирги вақтгача вилоят маданият бошқармасининг халқ ижодиёти ва ҳаваскорлик санъатини ривожлантириш сектори мудири сифатида ишлаб келаётганди.

Aввалроқ Наманган вилоятига янги ҳоким тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар