Бухорода бозорлар ва савдо комплекслари уюшмасига янги раҳбар тайинланди

Хидиров Ўлмас Очилович Бухоро вилояти бозорлар ва савдо комплекслари уюшмаси раиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақида вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Ўлмас Хидиров 1972 йил 1 декабрда Бухоро шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 2002 йилда Бухоро давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги — иқтисодчи.

Меҳнат фаолиятини 1995 йилда Бухоро шаҳар статистика бўлими мутахассиси сифатида бошлаган. 1997—1999 йилларда Бухоро шаҳар ҳокимлиги иқтисодиёт бўлими бош мутахассиси, 1999—2002 йиллар Бухоро шаҳар статистика бўлими бошлиғи, 2002—2004 йил Бухоро вилоят ҳокимлиги Ахборот-таҳлил гуруҳи бош мутахассиси, 2004—2005 йилда Бухоро вилоят давлат мулкини бошқариш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, 2005—2008 йилларда Бухоро вилоят давлат мулкини бошқариш бошқармаси бошлиғи, 2008—2009 йилда «Капитал суғурта» АЖ Бухоро вилоят бўлими бошлиғи ўринбосари, 2009—2010 йилда Бухоро шаҳар хокимлиги иқтисодиёт бўлими бошлиғи, 2010—2012 йил «Капитал суғурта» АЖ Бухоро вилоят бўлими бошлиғи ўринбосари, 2012—2013 йилда «Ҳамкор суғурта» АЖ Бухоро вилоят бўлими бошлиғи, 2013—2016 йилда Бухоро вилоят Ўсимликларни ҳимоя қилиш маркази бош иқтисодчиси, 2017—2018 йил Бухоро вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бош мутахассиси, 2018—2019 йилда Бухоро вилоят Инвестициялар бошқармаси бош мутахассиси, 2019 йилда «Махсусавтохўжалик» МЧЖ директори лавозимида ишлаган.

Аввалроқ Қўқон шаҳар ИИБга янги бошлиқ, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғига биринчи ўринбосар ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирига ўринбосарлар тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

Шунингдек, Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосар, Ёшлар ишлари агентлиги НаманганСамарқандБухоро вилоятлари бошқармасига ва ҚўрғонтепаШаҳрихон туманлари бўлимига янги раҳбарлар тайинлангани ҳақида маълум қилинган эди.