Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига Болтабоев Шокиржон тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Auz.uz»

Маълумотларга кўра, тайинловга қадар Болтабоев Шокиржон Мамажонович Андижон вилоят Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси лавозимида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент маслаҳатчисига биринчи ўринбосар тайинлангани ҳақида хабар берилди. Шунингдек, Андижон вилояти Жалақудуқ туманига янги ҳоким тайинланди. Шунингдек, Мансурбек Aлихонов Aсака туманига, Зоҳиджон Aҳмадалиев Хўжаобод туманига ҳоким этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

Ундан ташқари, Ёшлар ишлари агентлиги НаманганСамарқандБухоро вилоятлари бошқармасига ва ҚўрғонтепаШаҳрихон туманлари бўлимига янги раҳбар тайинлангани ҳақида маълум қилинган эди.

Янгиликлар