Россияда -53 даражагача совуқ кутиляпти

Яқин кунларда Россиянинг Европа қисмидаги ҳудудларда 34-47 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда. Яқутистон, Магадан вилояти ва Чукоткада ҳаво ҳарорати -48-53 даражагача тушади.

«Яқин кунларда мамлакатнинг ярмидан кўпида жуда совуқ об-ҳаво кузатилади. Кўпгина ҳудудлар энг кучли ҳарорат аномалиялари билан қопланади. Ненец автоном округининг Архангелск вилоятида 5-9 январь кунлари ҳаво ҳарорати 30-37 даража совуқ бўлиши кутилмоқда. Комида – 30-39 даража совуқгача, Карелияда – 26 даражагача совуқ, Вологда вилоятида – 33 даражагача совуқ, Санкт-Петербургда – 23-25 даражагача совуқ бўлади», дейди у.

Вильфанднинг сўзларига кўра, Шимолий-Ғарбий Федерал округи ҳудудларида ҳаво ҳарорати иқлим меъёридан 8-19 даража, Жанубий Федерал округи ҳудудларида эса меъёрдан 7-11 даража паст бўлади.

Урал федерал округи ҳудудларида ҳаво ҳарорати 5 январдан бошлаб меъёрдан 11-20 даража паст бўлиши прогноз қилинмоқда.

«Свердловск вилоятида 5-9 январь кунлари 34 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда. Челябинск вилоятида – 33-34 даража совуқгача, Қўрғон вилоятида – 25-30 даража совуқгача, Тюмен вилоятида ҳам тахминан шундай ҳарорат, лекин Уралнинг шимолида бутунлай совуқ кутилмоқда. Ямало-Ненец, Ханти-Манси автоном округларида – 45-47 даражагача совуқ», дейди метеоролог.

Агентлик суҳбатдошига кўра, энг совуқ об-ҳаво яқин кунларда Магадан вилояти, Ёқутистон ва Чукоткада бўлади, у ерда ҳаво ҳарорати 48-53 даража совуққа тушади.

Янгиликлар