Давлат бюджети параметрлари ва инвестиция дастури учун қанча маблағ ажратилгани маълум қилинди

5 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлисида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид муаммоларни ўрганиш якунлари бўйича Ҳукуматга таклифлар киритилди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг ахборот хизмати хабар берди.

Фото: senat.uz

Хабарга кўра, Сенат раиси Танзила Норбоева Олий Мажлис юқори палатасининг 2020 йилдаги фаолияти ва жорий йилга мўлжалланган устувор вазифаларига тўхталиб ўтган.

Таъкидланишича, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид муаммоларни ўрганиш якунлари бўйича Ҳукуматга 3 мингдан ортиқ масалани ҳал этиш учун қарийб 28 трлн сўм маблағ ажратишга доир таклифлар киритилди. Мазкур таклифлар асосида биргина жорий йилнинг ўзида Давлат бюджети параметрлари ва инвестиция дастурлари доирасида 8 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилишига эришилди.

 

Янгиликлар