АҚШ Украинага $60 млрд ҳарбий ёрдам пули ажратмоқчи

АҚШ Сенати Украинага $60 млрд. ҳарбий ёрдам ажратиш кўзда тутилган қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.

Маблағлар қуйидагича тақсимланади:

 • Пентагон омборидан Киевга тақдим этилган ҳарбий қурол-аслаҳа ва техника ғарамини тўлдириш — $19,85 млрд;

 • Украина томонидан АҚШдан ҳарбий қурол-аслаҳаларни харид қилиш — $13,8 млрд;

 • АҚШ томонидан ҳарбий тайёргарликни ошириш, разведка маълумотларини алмашиш ва  бошқа ёрдамчи чора-тадбирлар орқали Украинани қўллаб-қувватлаш — 14,8 млрд;

 • Америка ёрдамини назорат қилишда давом этиш — $8 млрд.

Янгиликлар