Ўзбекистон аэропортлари асосий йиғим ва тарифларни пасайтирмоқда

15 апрелдан “Uzbekistan Airports”АЖ ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш учун йиғим ва тарифларни пасайтириш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, асосий йиғим ва тарифлар ўртача 27 %га пасайтирилади ҳамда бу Ўзбекистон аэропортларига мунтазам йўловчи рейсларини бажарадиган хорижий авиакомпаниялар учун қўлланади.

“Қабул қилинган қарор Ўзбекистон аэропортларининг рақобатбардошлигини таъминлаш, туризмни ривожлантириш ва ишлар самарадорлигини рағбатлантириш, аҳоли учун ҳаво транспортидаги ташишларни янада арзон қилиш учун замин яратади”, — дейди “Uzbekistan Airports”АЖ бошқаруви раиси Рано Джураева.

Қайд этилишича, пасайтирилган тарифлар  ИКAОга аъзо бўлган 190 дан ортиқ мамлакат ва AIPдан фойдаланувчи авиакомпаниялар Ўзбекистон аэропортларида қўлланиладиган тарифлар ҳақидаги маълумотларга эга бўлиши учун имконият яратилди.

Янгиликлар