ДХХ Тошкентда нарколаборатория ташкил қилганларни ушлади

Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент шаҳри Юнусобод туманида нарколаборатория ташкил қилганлар икки эркакни ушлади.

Қайд этилишича, туманда марихуанна ҳамда мефедрон синтетик моддаси тайёрловчи нарколаборатория фаолияти аниқланган. Лабораторияни 1991 ва 1993 йилларда туғилган икки эркак ташкил қилган.

Аниқланишича, улар наркотик моддаларни Telegram’даги махсус гуруҳда сотиш билан шуғулланган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар