Республикада яна 2 та ОТМ масофавий таълимга ўтказилди

Тошкентдаги Молия институти ва Самарқанд давлат чет тиллар институти ўқув йили охиригача масофавий таълимга ўтказилди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар қилмоқда.

Хабарга кўра, талабалар орасида коронавирус билан касалланиш ҳолатлари аниқланганлиги сабабли 2 та ОТМ:

  • Тошкент молия институти 6 майдан 20 май санасига қадар;
  • Самарқанд давлат чет тиллар институти ўқув йили сўнггига қадар масофавий таълим тизимига ўтди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда яна 2 та ОТМ масофавий таълимга ўтказилган эди.

Янгиликлар