Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактабларга кириш тартиби белгиланди

Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактабларга ўқувчиларни қабул қилиш тартиби белгиланди.

Низомга мувофиқ, ихтисослаштирилган мактабларга қабул қилиш аниқ ва табиий фанлар, инглиз тили ҳамда мантиқий фикрлаш бўйича ўтказиладиган имтиҳонлар асосида амалга оширилади. Ўқувчилар фақат ўз ҳудудидаги ихтисослаштирилган мактабларга қабул қилинади.

Танловда қатнаниш учун қабул комиссиясига платформа орқали ҳужжатлар (туғилганлик гувоҳномаси, табел нусхаси, 3х4 расм, олимпиада ғолиблигини тасдиқловчи ҳужжат (бор бўлса) юборилади.

Кириш имтиҳонлари қуйидаги фанлардан тест шаклида ўтказилади:

  • аниқ фанлар йўналишида: математика, физика, инглиз тили;
  • табиий фанлар йўналишида: биология, кимё, математика, инглиз тили.

Мактабларда таълим аниқ фанлар йўналиши бўйича 5–11 синфлар, табиий фанлар йўналиши бўйича 7–11 синфларда амалга оширилади. Ҳар бир синфда ўқувчилар 24 нафардан кўп бўлмайди.

Янгиликлар